Шимолий Каролина штатининг Форт-Брэгг базасида содир бўлган портлаш оқибатида бир нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ махсус операциялар қўмондонлиги ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Шунингдек, ҳарбий қўмондонликнинг аниқлик киритишича, нохуш ҳодиса оқибатида яна етти нафар курсант ва база ходимлари жароҳат олган.
Форт-Брэгг базасидаги портлаш 14 сентябрь куни ўқув машғулотлари жараёнида содир бўлган. Портлашга айнан нима сабаб бўлганини АҚШ армияси ҳозирча маълум қилмади. Ҳарбий қўмондонлик ўзининг баёнотида ушбу ҳодиса бўйича тергов ишлари давом этаётганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)