Вашинтондаги жосуслик халқаро музейи келгуси йили 78 йил мобайнида биринчи маротаба россиялик давлат арбоби Лев Троцкий ўлдирилилишида қўлланган музўяр болтани намойиш этади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
2018 йилда музей янги бинога эга бўлади ва ўз коллекциясини 5 мингта янги буюм, жумладан, ушбу болта билан тўлдиради.
Троцкий ўлдирилишида қўлланган буюм илк бор 1940 йилда полиция матбуот анжуманида кўрсатилган. Шундан сўнг болта полицияда сақланган, кейинчалик уни полициячи Альфредо Салас ўзига олади ва қизи Аня Алисияга қолдиради.
Аёл 40 йил давомида болтани каравоти остида сақлади. Уни Троцкийнинг набирасига беғараз беришдан бош тортди ва 2005 йилда сотувга қўйди. Музўярни харид қилган америкалик коллекциячи Кит Мелтон кейинроқ уни жосуслик музейига ҳадя этишга қарор қилди.
Изоҳ (0)