Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Knews.kg» хабар берди.
Маълумотларга кўра, куни кеча Бишкек—Ўш трассасининг 480-километрида учта автомобиль — Audi-100C4, Audi-100, Hyundai Proter ўзаро тўқнашган.
«Нохуш ҳодиса оқибатида Audi-100 автомобилининг 5 нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бирининг жони шифохонада узилган. Жасадлар Қўчқор-Ота шаҳар моргига етказилган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)