Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чемпионлар Лигасининг сўнгги мавсумида ярим финалга қадар етиб келган ва катта сенсация кўтарган Франциянинг «Монако» клуби, бу сафарги иштирокини дуранг билан бошлади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Сўнгги мавсум Бундеслигада катта сенсация қилиб, ундаги дебютидаёқ кумуш медалларга эга чиққан «Лейпциг»нинг «Монако»га қарши ўйини 1:1 ҳисобида якунига етди. Меҳмонлар мезбонларнинг голига 1 дақиқа ичида жавоб қайтара олди.

Туркиянинг «Бешиктош» клуби эса Португалиядан 3 очко билан қайтди. Пепе, Альваро Негредо каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олган турк клуби, 3 очко олиш учун Икер Касильяс дарвозасини уч бор аниқ нишонга олди.

26 сентябрь куни «Монако» уз уйида «Порту»ни қабул қилади. Бундеслига вакили эса Туркияга келади.

Европа Чемпионлар Лигаси «G» гуруҳи. 1-тур 13 сентябрь, чоршанба

«Лейпциг» — «Монако» 1:1

Голлар: Эмил Форсберг, 33 (1:0). Юри Тилеманс, 34 (1:1).

«Порту» — «Бешиктош» 1:3

Голлар: Талиска, 13 (0:1). Душко Тошич, 21-авт (1:1). Женк Тосун, 28 (1:2). Райан Бабел, 86 (1:3).

Фото: FotMob

Фото: FotMob

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар