Vosiq international school ва Ёжу технологиялар институти (Жанубий Корея) ўртасида академик алмашинув Битими имзоланди ва ҳамкор таълим муассасалар ўртасида истиқболли режалар муҳокама қилинди, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».
Ушбу битим иккала таълим муассаса ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун керакли ва оқилона деб топилган ҳар қандай дастурни ўз ичига олади. Жанубий Кореянинг Ёжу технологиялар институти билан Ўзбекистонда таълимни янада ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилади.
Шу билан бирга юқоридаги таълим ва тарбия жараёнининг узвийлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда Ёжу технологиялар институти филиалини ташкил этиш ҳақида таклиф билдирди.
Изоҳ (0)