Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига кўра, Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом ва Нуробод туманларида 816 гектар ер майдонига эга бўлган «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди, деб хабар берди ЎзА.
Ўтган вақт мобайнида эркин иқтисодий зона дирексияси фаолият бошлаб, ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ишлаб чиқилди. 2017—2018 йилларда бу ерда 281,1 миллион долларлик 80 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган ва бунинг самарасида 5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Айни пайтда 50 га яқин лойиҳа тасдиқланиб, уларни ҳаётга татбиқ этишга киришилмоқда.
Эркин иқтисодий зонада фаолият бошлаётган 39 тадбиркорлик субъектига тантанали равишда гувоҳномалар топширилди.
2018 йилдан фаолиятимизни бошлаб, йилига 2,5 миллион дона энергия тежамкор, замонавий LED лампочкалари ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Умумий қиймати 1,5 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағ ва банк кредити ажратилган. 40 дан зиёд иш ўрни яратиладиган корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички бозор эҳтиёжини қондириш билан бирга, хорижга экспорт қилинади. Бугун топширилган гувоҳнома бизга эркин иқтисодий зонада имтиёзлардан самарали фойдаланиб, фаолият кўрсатиш имконини беради.Тадбирда иқтисодий зонада фаолият кўрсатадиган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.Ў.Облоёров, «Мароқанд кабель инвест» МЧЖ директори
Изоҳ (0)