Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Маънавият ва маърифат маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Меморандум имзолаш маросимида иттифоқнинг ҳудудий Маънавий-маърифий йўналиши бўлими мудирлари, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент шаҳри бўлинмалари раҳбарлари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ушбу меморандум ёшларда соғлом дунёқараш, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш мақсадида имзоланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев нутқ сўзлади.
Изоҳ (0)