АҚШ аэрокосмик агентлиги Марс сайёрасининг қуруқ муз билан қопланган шимолий яримшаридаги юзасининг суратларини эълон қилди. Бу ҳақда NASA сайтига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Сурат Ердаги баҳорга ўхшаш даврда олинган.
Бу вақтда Марс сайёрасининг шимолий яримшарида музлар ёрилади, улар остига яширинган қумлар эса юзага чиқади. Бу каби ҳодиса коинотдан қараганда Ердаги қум барханларини ёдга солувчи пейзажни ҳосил қилади.
Изоҳ (0)