Япониядаги денгиз илм-фан ва техникаси маркази олимлари Мариана ботиғида рекорд даражадаги — 8178 метр чуқурликда балиқларни қайд этишга муваффақ бўлди, деб ёзади Afisha Daily.
Мариана ботиғига олимлар Kairei зондини туширди, унга балиқларни жалб қилиш учун скумбрия танаси маҳкамлаб қўйилган эди. 8178 метр чуқурликда у денгиз шиллиққуртлари оиласига оид балиқни тасвирга олди.
Тадқиқотчилар тажрибани давом эттириб, 8000 метрдан ортиқ чуқурликда қандай озиқ-овқат занжирлари борлигини ва жониворларнинг жойлашув зичлиги қанақа эканлигини яхшироқ тушуниш мақсадида таҳлил учун намуналар йиғмоқчи.
Аввалги рекорд — 8152 метр ҳам япониялик олимлар жамоасига тегишли бўлган. Уни 2017 йил апрелида ўрнатишган эди.
Изоҳ (0)