Кариб ҳавзасида турган шиддатли «Ирма» тўфони Кубага ёпирилди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
9 сентябрь куни Гавананинг Малекон соҳилбўйига ёпирилган тўфон туфайли саккиз километрли ҳудуд ёпилди, одамлар эвакуация қилинди.
Тўфон эпицентри Гаванадан 200 километр узоқликда, шунга қарамай, шаҳарда куни билан шамол эсиб, кучли ёғингарчилик давом этмоқда.
Денгиз бўйи ҳудудлари сув остида қолиб кетди. Шаҳарнинг кўп туманларида электр таъминоти, телефон алоқаси узилди.
10 минг киши эвакуация қилинди. Хосе Марти номидаги аэропорт ёпиб қўйилди.
Изоҳ (0)