АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони, БАА ва Қатар етакчиларини бирдамликка чақирди. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Трамп телефон орқали Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ас-Сауд, БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳаён ва Қатар амири Тамим бин Хамад ат-Таний билан мулоқотда бўлгани билдирилмоқда.
«Президент АҚШ ва араб шериклари ўртасидаги якдиллик Эрон таҳдидига қарши туриш учун зарурлигини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)