Мексика ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея элчисини персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Вазирликка кўра, Осиё минтақаси ва бутун дунё учун хавф туғдираётган ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузаётган КХДР ядро синовлари мазкур қарорга сабаб бўлди.
«Мексика ҳукумати КХДР элчиси жаноб Ким Хён Кини персона нон грата деб эълон қилди ва мамлакат ҳудудини тарк этишига 72 соат вақт берди», — дейилади ТИВ баёнотида.
Маълумот учун, Шимолий Корея элчихоналари Шимолий ва Жанубий Американинг атиги 4 давлати — Бразилия, Куба, Мексика ва Перуда жойлашган, холос.
Изоҳ (0)