Каталония парламенти ушбу мухтор ҳамжамиятнинг Испания таркибидан чиқиши тартибини белгилайдиган қонунни қабул қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Қонунни ёқлаб 71 нафар парламент аъзоси овоз берган бўлса, 10 киши қарши чиқди. Бетараф қолганлар бўлмади.
Таъкидланишича, қонунга конституциявий судда Испания ҳукумати томонидан эътироз билдирилади, Каталония ҳукумати томонидан қабул қилинган, мустақиллик ҳақидаги референдумга алоқадор ҳужжатларнинг барчаси ҳам худди шундай қаршиликка учраганди.
Изоҳ (0)