АҚШ Конгресси вакиллар палатасидан сўнг Сенат ҳам «Харви» тўфони оқибатларини бартараф этишга федерал бюджетдан маблағ ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Молиялаштириш ҳажми 15,25 миллиард долларни ташкил этди. Вакиллар палатаси 7,85 миллиард доллар ажратилишини маъқуллаган эди.
Мазкур маблағ федерал бюджетдан биринчи ўтказма эканлиги, табиий офат етказган зарарни баҳолаш давом этаётгани билдирилмоқда.
«Харви»дан асосий зарар кўрган Техас штати губернатори Грегг Эбботт тўфон келтириб чиқарган тошқиндан кейинги тиклаш ишлари қиймати 180 миллиард долларни ташкил этиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)