Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Турар-жой биноларида 9 қаватгача (9-қават ҳам) газсимон ёнилғида ишлайдиган иситиш қозонлари ўрнатишга рухсат берилди. Илгари бунга фақат 5-қаватгача йўл қўйиларди.
Илгаригидек, қаттиқ ёнилғида ишлайдиган иситиш қозонларидан фойдаланишга бинонинг 2-қаватигача (2-қават ҳам) рухсат берилади.
Ётоқхоналарда нафақат пишириш учун электр плиталар, балки қаттиқ ёнилғида ишлайдиган плиталар (2-қават ҳам), шунингдек, газ плиталари (бинонинг 10-қавати ҳам) ўрнатишга рухсат берилди.
Изоҳ (0)