7—8 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг олтита вазирлиги ҳамда давлат идоралари Бухоро шаҳри ва туманларида сайёр қабуллар ўтказади. Улар фуқаролар билан шахсан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам кўрсатадилар, деб хабар берди LiveBukhara.
Ўзбекистон Республикаси бош прокурори, сенатор Ихтиёр Абдуллаев, мамлакат Олий суди раиси Козимжон Комилов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Адлия вазири Руслан Давлетов, Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тохирий, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг ташриф буюриши режалаштирилмоқда.
Вазирлар ҳамда давлат идоралари раҳбарларининг Бухоро аҳолиси билан учрашувидан кўзланган асосий мақсад — коррупция ва давлат идораларида фаолият юритадиган амалдорларнинг ўз мансабини суиистеъмол қилиши, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммоларини кўриб чиқишдан иборат. Бундан ташқари мамлакатнинг барча тижорат банклари бу каби учрашувларни ташкил этади. Бухоро аҳолиси учун қабуллар эрталабки соат 9:00 дан 21:00 га қадар давом этади.
Бухорода бўлиб ўтадиган сайёр қабулларнинг кун тартиби билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)