Ўзбекистон Президенти қизғизистонлик оқин Идрис Айитбаевга квартира ҳамда машина совға қилди. Бу ҳақдаги маълумотни қўшиқчининг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди, деб хабар берди «24.kg».
Таъкидланишича, оқин Ўзбекистонга ташрифи вақтида «Chevrolet Malibu машинасини ҳайдадим» деган жумлалар иштирок этган қўшиқ куйлаган, умуман олганда қўшиқда икки мамлакатнинг дўстона муносабатлари ҳақида сўз борган.
Оқинга тақдим этилган совғаларга «икки қардош халқ ўртасидаги дўстона муносабатни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун» дея расмий сабаб кўрсатилган.
Изоҳ (0)