Голливуд актёри Жорж Клуни ИШИД жангариларидан қочиб Ироқдан кўчиб келган курд қочқинини ўз уйида жойлаштирганини тан олди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар бермоқда.
«У автобусда Мосулга кетаётган эди. Террорчилар икки ҳайдовчини ўлдириб, коллежга бормоқчи бўлганларни ўлдиришини айтган. Аммо у тирик қолди ва Америкага кела олди. У барча текширувлардан ўтди», — ҳикоя қилади Клуни.
Актёрнинг қайд қилишича, унинг рафиқаси Амал Аламуддин Клуни қочқинни Кентукки штатидаги уйда жойлаштирган ва унинг таълим олишига кўмак таклиф қилган. Курд қочқини Чикаго университетига ўқишга кирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)