Америкалик Жоэл Митчелл Невада штатидаги Burning Mаn фестивалида ёнаётган ёғоч ҳайкал томон сакраб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Эркак қўриқлашнинг икки сафидан куч билан ёриб ўтгани ва ўзини ёнаётган санъат асарига ташлагани билдирилмоқда. Ўт ўчирувчилар уни алангадан тортиб чиқишга уринди, бироқ уларга инсталляциянинг қулаётган қисмлари халақит берди.
Митчелл вертолётда яқин орадаги касалхонага олиб борилди, бироқ шифокорлар унинг ўлганини қайд этди. Улар эркакнинг қонида алкоголь аниқланмаганини маълум қилди. Наркотиклар бўйича тест натижалари эса ҳозирча тайёр бўлгани йўқ.
Маълумот учун, Бурнинг Ман Невададаги Блек-Рок саҳросида ҳар йили ўтказилади ва унга қўйилган замонавий санъат намуналари ҳамда фестиваль тимсоли — улкан ёғоч одам тадбир якунида ёқиб юборилади.
Изоҳ (0)