Япониянинг Aspark компанияси яқин вақт ичида дунёдаги энг тез автомобилни тақдим этишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарувчи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, бироқ машина 100 километр тезликка икки сониядан камроқ вақт ичида эришади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Owl номли карбон гиперкари 2014 йилдан буён яратилмоқда. Автомобильнинг баландлиги 990 миллиметрни ташкил қилади. Машина электр двигатель ва ўта енгил ғилдираклар билан жиҳозланади.
Aspark гиперкарининг тақдимоти 12 сентябрда Франкфуртдаги автосалонда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)