Москвада Леонид Брежневга тегишли бўлган «ЗИЛ-117» седани сотувга қўйилди. Машинанинг нархи 54 миллион рублга баҳоланмоқда. Шу билан бирга автомобиль эгаси «ЗИЛ»ни кўчмас мулкка алмаштириши ҳам мумкин. Бу ҳақдаги эълон Аvito’га жойлаштирилди, деб хабар берди «Мотор».
Маълумотга кўра, автомобиль 1972 йилда ишлаб чиқарилган («ЗИЛ-117» 1971 йилдан 1978 йилга қадар ишлаб чиқарилган). Ҳозирга қадар 10 минг километр масофа босган. Сотувчининг эълонида, машинага биргина одам эгалик қилгани кўрсатилган. Гап бевосита Брежнев ҳақида кетмоқдами ёки йўқ аниқлик киритилмаган.
Автомобиль V8 сиғимли 303 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган. Мотор автоматик узатмалар қутиси билан ишлайди. Машинанинг узунлиги 5725, эни 2068 , баландлиги эса 1540 миллиметрга тенг. Седаннинг ғилдираклар базаси 3300 миллиметрни ташкил этади. Оғирлиги 2880 килограмм.
Изоҳ (0)