GM Uzbekistan ахборот хизмати «Дарё» интернет-нашри сўровига жавоб бераркан, компания томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг нархлари ўзгаришини билвосита тасдиқлади.
«GM Uzbekistan автомобиллари нархлари шаклланиши масаласи доимий назоратда бўлиб, автомобиллар нархлари Ўзбекистон Президентининг 2 сентябрдаги ‘Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаъги фармонида қўйилган вазифалардан келиб чиқиб белгиланади», — дея қисқа жавоб берди GM Uzbekistan ахборот хизмати.
Айни вақтда, GM Uzbekistan компанияси ахборот хизмати автомобилларнинг янги қийматлари қандай бўлиши, янги нархлар қачон ва қандай механизмлар асосида белгиланиши ҳақидаги тафсилотларни маълум қилмади.
Изоҳ (0)