6 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентда милиционерларни қурол ишлатишга мажбур қилган Spark ўғриси қидирилмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас — шаҳарнинг бошқа бир чеккасида GTA’дан саҳна такрорлангани айтилмоқда.
2. Эндиликда 9360 АҚШ долларигача бўлган валютани сотишда паспорт талаб қилинмайди. Яна ҳам аниқроқ айтганда, гап энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдоридаги валюта ҳақида бормоқда.
3. «Позор! Позор!». Бабаяннинг матбуот анжуманидан қочиши. «Бабаян — ***, Бабаян — ***». Мухлислар Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийидан норози.
4. «Ўзбегим» фестивалида дамланадиган ошга 2 тонна гуруч, 2,7 тонна сабзи ишлатилади. Палов Меҳрибонлик ва Мурувват уйларига, ногиронларга тарқатилади.
5. Ван Дамм ва Емельяненко Тошкентга келмайди. Уларнинг ўрнига Стивен Сигал ташрифи кутилмоқда. Хабар беришларича, Ван Дамм оғир бетоб қолган.
Изоҳ (0)