Навоий шаҳрида 7—8 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Польша компаниялари иштирокида бизнес-семинар бўлиб ўтади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Мазкур тадбир икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, польшалик шериклардан бизнес ва ташқи савдо алоқаларини юритиш тажрибасини ўрганиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Бизнес-семинарда Польша компаниялари ва Навоий вилояти тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлкнинг истиқболли йўналишлари ҳам кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)