Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДРда 3 сентябрь, якшанба куни қайд этилган ва ер ости ядро синовидан далолат берадиган зилзиладан сўнг Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Зилзила кучи 2016 йилги охирги ядро синовидан 9,8 баробар кучли бўлгани билдирилмоқда.
Олдинроқ Жанубий Корея разведкаси КХДР Пунге-ри полигонидаги икки ер ости туннелида ядро синовига тайёргарликни якунлаганини тасдиқлаганди.
Изоҳ (0)