Япония Шимолий Кореяга олтинчи ядро синови ўтказилгани муносабати билан кескин норозилик билдирди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Синдзо Абэ маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Агар Шимолий Корея чиндан ҳам ядро синови ўтказган бўлса, буни мутлақо қабул қилиб бўлмайди ва биз бунга қарши кескин норозилик билдирамиз», — деди Абэ.
Шунингдек, ҳукумат раҳбари вазирлик ва муассасаларга зилзила оқибатлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил этишга кўрсатма берди. АҚШ ва Хитой билан бу борада яқин алоқада бўлиб туришни топширди.
Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно АҚШ ва Жанубий Кореяни зудлик билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини чақиришга даъват қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Япония Шимолий Корея ракеталарини лазер ёрдамида уриб тушириши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)