АҚШнинг Underground Racing ательеси томонидан қайта ишланган Audi R8 суперкари 800 метр масофада 394 километр/соат тезликка чиқа олди. Шу тариқа, автомобиль бундай дистанциядаги энг тез R8 бўлди, деб хабар беради Motor нашри.
Синов Шимолий Каролина штатидаги Wannagofast тадбирида бўлиб ўтди.
Рекорд ўрнатган автомобиль ўн цилиндрли икки турбинали двигатель билан таъминланган. У пойга ёқилғисида 2500 от кучи кўрсаткичини беради. Оддий бензинда бу кўрсаткич 1200 от кучига тенг бўлади.
Изоҳ (0)