Хитойда автомобилни қўйиш қоидаларини мунтазам бузиб келган аёл антиқа усул билан жазоланди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Аёл бунга тегишли рухсати бўлмаган ҳолда Бенси шаҳридаги турар-жой комплекси ҳудудида машинаси қолдириб келаётганди. Бир гал у автомобилини 38 соатга ташлаб кетди ва бунинг учун жаримага тортилди. Бироқ тўлов амалга оширилмади.
Паркинг қўриқчиларининг қоидабузар билан можаролари наф бермади, аёл жойдан ноқонуний фойдаланишда давом этаверди. У чиқиш йўлини тўсиб қўйиб, яна машинасини паркингга қўйганида тоқати-тоқ бўлган турар-жой комплексини бошқарувчи компания кран чақириб, автомобилни ҳудуддаги иморат томига чиқариб қўйди.
Шу куни кечроқ кран яна келтирилди ва автомобилни ерга олиб тушди. Уни қоидабузарнинг ўзи чақирганми ёки бошқарувчи компания ҳовуридан тушган, бунга аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)