АҚШда «Харви» тўфони сабабли қарийб 500 мингта автомобиль металлоломга йўл олди. Булар қаторига сув остида қолган ва қайта тиклаб бўлмайдиган барча автомобиллар кирган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
«Харви» тўфони 2012 йилнинг октябрь ойида Нью-Йорк ва Нью-Жерсида юз берган «Сенди» тўфонидан кўра кўпроқ талофот келтирди. Ўшанда тахминан 250 мингта автомобиль зарар кўрган эди.
Экспертлар барча машиналар ҳам металлоломга кетмаслигини тахмин қилмоқда. Кўплаб машинларни қайта тиклаб, иккиламчи бозорда сотиш мумкин бўлади. Бу АҚШда одатий ҳол бўлиб, бунда харидор автомобилнинг бутун тарихи ҳақида огоҳлантирилиши керак.
Изоҳ (0)