Германиянинг Штутгарт шаҳрида учинчи авлод Porsche Cayenne’нинг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Янги Cayenne радиаторнинг янги панжарасига ва катталаштирлиган ёритгичларга, шунингдек, дизайнерлик элементларига ҳам эга бўлди.
Бундан ташқари, кроссовер катта ва кенгроқ бўлди. Унинг узунлиги 4918 миллиметрни, эни эса 1983 миллиметрни ташкил қилади. Бироқ унинг вазни 65 килограммга камайган.
Автомобиль салони қора ва қаймоқранг чарм билан қопланган ва хромланган қисмлар билан тўлдирилган.
Салондаги асосий ўзгариш иккита дисплейли ускуналар панели ва 12,3 дюмли мультимедиа экрани бўлди.
Автомобиль 2 литр сиғимли 360 от кучига эга V6 турбодвигатели билан жиҳозланган. Оддий талқиннинг энг юқори тезлиги 245 км/соат, спорт талқинида эса соатига 265 километрни ташкил қилади.
Янги Porsche Cayenne 2018 йилнинг ёзида сотувга чиқарилади.
Изоҳ (0)