Galaxy Note 8 смартфони 6,3 дюймли, олд панелни деярли тўлиқ эгаллаган OLED экрани билан жиҳозланди. Унинг дисплейи Galaxy S8 смартфонининг 5,8 дюймли экранига қараганда 20 фоизга катта ва 22 фоизга ёрқинроқдир. Galaxy Note 8’нинг энг ёрқин экран кўрсаткичи 1200 нитъдан ортиқни ташкил қилади; бошқа ҳеч бир смартфон бундай юқори кўрсаткичларга эга эмас. ДисплайМатеъда таъкидланишича, Galaxy Note 8 «қачонлардир сайт тарихида синовдан ўтказилган энг инновацион ва юқори самарали экран»га эга, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Samsung Galaxy Note 8’нинг экрани 2960х1440 пиксел (521ппи) ва томонлар нисбати 18,5:9=2,05 ни ташкил этади. Ҳозирда тақим этилаётган кўплаб замонавий смартфонлар томонлар нисбати 1,78 га тенг. Смартфон 100 фоизли DCI-P3c ранглар гаммасини қўллаб-қуватлайди, бу эса асосан 4K телевизорларида қўлланилади.
Бундан ташқари қурилманинг экрани UHD Alliance ҳамда Mobile HDR Premium’дан сертификатлар олган ва 4K UHD Premium телевизорлари учун яратилган энг замонавий контентга эга. Экран Gorilla Glass 5 билан ҳимояланган ва Аlwаys-оn функциясини тақдим этади.
Galaxy Note 8 экрани ранг-тасвирни аниқ етказиб бериш, такомиллашган бурчак тавсири, автоматик ёруғлик бошқаруви ва ишлаш режими борасида Galaxy S8’га нисбатан қатор устунликларга эга. Шунингдек, Galaxy Note 8’нинг олд ва орқа томонларида автоматик ёруғликни назорат қилиш учун датчиклар ўрнатилган.
Изоҳ (0)