Apple корпорацияси App Store’дан Эронга тааллуқли барча мобил дастурларни чиқариб ташлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Эрон мобил телефонлари бозорида Apple улуши 11 фоизни ташкил этади. Корпорация бугунги кунда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳурмат этиш тамойилига амал қилаётгани йўқ», — дейди Эрон ахборот-коммуникация технологиялари вазири Жавод Жаҳрумий.
Мамлакатдаги йирик электрон дўкон эгаси бўлган Digikalа компанияси вакили иловалар АҚШнинг Эронга нисбатан янги санкциялари туфайли чиқариб ташланганини билдирди. Бироқ Apple расман бунинг сабабларини маълум қилмади.
Изоҳ (0)