29 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. «Шубҳали тасодифлар» эпидемияси: «САМПИ»га ўқишга кирган камида 40 абитуриент имтиҳонда ёнма-ён ўтирган. Бунгача ТДИУ ва ЎзМУда шундай ҳолатлар аниқланган эди.
2. Марказий банк: Валюта сотиб олиш шохобчалари фаолияти узлуксизлиги таъминланади. Тижорат банкларига Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирди.
3. Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити куни жамоат транспортлари соат 04:00 дан иш бошлайди. Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 1 сентябрь куни нишонланади.
4. Олий Мажлис депутати: Мен Халқаро пресс-клуб фаолиятига муносабат билдирдим, лекин сўз эркинлигига қарши эмасман. «Умуман олганда, бир-икки босар-тусарини билмай қолганларни дея, демократик ислоҳотларга зарар етмайди».
5. Бахтиёр оталар: Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг учинчи фарзанди туғилди (февралда туғилган, лекин бу ҳақда энди маълум бўлди), Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг иккинчи қизи дунёга келди.
Изоҳ (0)