Бекобод шаҳрида пилот лойиҳа сифатида «Бекобод намунаси» номли бир неча никоҳ тўйи ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида Умид Исоқжонов ва Назира Қамбарова никоҳи қайд этилди. Уларга оиладаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёш авлод тарбиясига оид китоблар туҳфа этилди. Ихчам тарздаги тўй маросимлари кўтаринки кайфият ва файз билан ўтганлиги кузатилди.
Адлия органлари ходимлари томонидан бундан аввал шаҳарда маҳалла фаоллари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Маънавият ва маърифат маркази, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи масъуллари иштирокида шаҳар аҳолиси билан 25 дан ортиқ учрашув ўтказилди. Шунингдек, тўй-ҳашамлар соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, тўй маросимларини режалаштираётган фуқаролар билан ҳам алоҳида суҳбатлар уюштирилди.
Изоҳ (0)