• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шубҳали тасодифлар» эпидемияси: «САМПИ»га ўқишга кирган камида 40 абитуриент имтиҳонда ёнма-ён ўтирган

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Миллий университетининг баъзи таълим йўналишларида ўтказилган тест имтиҳонларида шубҳали «тасодифлар» қайд этилгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

    ЎзМУдаги вазият юзасидан олийгоҳ ректори Авазжон Мараҳимов баёнот бериб, шубҳали йўл билан ўқишга киргани гумон қилинаётган талабаларга нисбатан талаб сентябрданоқ кучли бўлишини таъкидлади. Иқтисодиёт университети раҳбарияти имтиҳонлардаги эҳтимолий қоидабузарликлар юзасидан илгари сурилган айбловларга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

    Аксинча, ТДИУ ўрнига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуқодир Тошқулов чиқиш қилиб, университетда бу каби ҳолатлар аввалдан борлигини таъкидлади (университет депутатнинг бу айбловига ҳам бирор жавоб қайтарганича йўқ).

    Айни вақтда, ТДИУ ва ЎзМУдагига ўхшаш шубҳали ҳолатлар Ўзбекистоннинг бошқа олий таълим муассасаларида ҳам юз бергани маълум бўлмоқда. Хусусан, «Дарё» муштарийларидан бири Тошкент педиатрия тиббиёт институти (собиқ Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институти, халқ орасида «САМПИ»)даги вазиятга эътибор қаратган, вазият юзасидан салмоқли тадқиқот (суриштирув эмас, айнан тадқиқот) олиб борган.

    Фото: «Brbook.uz»

    ТошПТИ 2017 йили 450 нафар талабани ўқишга қабул қилди — олийгоҳга ўқишга кириш учун роппа-роса 4400 абитуриент ҳужжат топширган эди. «Дарё» муштарийи олиб борган тадқиқотга кўра, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган йўналишларга қабул қилинган талабаларнинг камида 40 нафари ҳамда тиббий педагогик иш йўналишининг рус тили гуруҳига ўқишга кирган 25 нафарининг бари шубҳа остида.

    Тадқиқотчи ТошПТИда илинган тест имтиҳонлари натижаларининг барчасини ўрганиб, таҳлил қилиб чиққан. «ТошПТИга борганимда даволаш иши факультетининг баллари ё илинмаган, ёки олиб ташланган эди», — дейди суриштирув муаллифи. Даволаш иши факультетига кириш имтиҳонлари натижалари йўқ экани қуйида қўшимча саволларга сабаб бўлган.

    Шубҳадаги 40 киши

    Таҳлил натижаларига кўра, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган йўналишларга 77 11 470 рақамли жавоблар варақаси эгасидан тортиб то 77 11 511 рақамли жавоблар варақаси соҳибигача бўлган қарийб барча — 40 нафар абитуриент ўқишга кирган (фақат икки киши «йиқилган»). Қайд этиш жоиз, бундай кетма-кетликдаги жавоблар варақалари эгалари бир аудиторияда ўтиради.

    77 11 473 — 77 11 488 рақамли жавоблар варақалари оралиғидаги абитуриентлар тиббий педагогик иш йўналишига ўқишга кирган, 77 11 490 — 77 11 511 рақамли жавоблар варақалари оралиғидагилар эса педиатрия иши йўналиши бўйича талаба бўлган (фақат 77 11 509 рақамли жавоблар варақаси эгаси 126,5 балл тўплаб, ўқишга кира олмаган).

    «77 11 470, 77 11 471 ва 77 11 472 рақамли жавоблар варақалари ҳақидаги маълумот ТошПТИга илинган маълумотларда йўқ эди. Мен уларни ‘DTM.uz’ сайти орқали текшириб, бу варақаларнинг эгалари ўқишга кирганини билдим. Бу уч киши айнан даволаш иши факультетига ўқишга кирган бўлиши ҳам мумкин», — дейди тадқиқот муаллифи.

    Рус гуруҳидаги «тасодиф»

    Тиббий педагогика иши факультетининг рус гуруҳига ўқишга қабул қилинган 25 талабанинг 18 нафари қарийб ёнма-ён ўтирган — 77 11 336 дан 77 11 340 гача (5 киши), 77 11 394 дан 77 11 402 гача (8 киши кирган, 1 киши йиқилган), 77 11 430 дан 77 11 438 гача (5 киши кирган, 4 киши йиқилган). Эътиборли томони, уларнинг бари — ўқишга киргани ҳам, кирмагани ҳам — ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 баллдан бериладиган учинчи блок тестлари бўйича камида 30 тадан аниқ жавобни топган (уч киши 36 тадан тўғри жавобни кўрсатган!).

    Фото: «Дарё»
    Квотани тўлдирган қолган етти абитуриент ёнма-ён ўтирмаган (лекин улар бошқа-бошқа аудиторияларда ўтирган деб айтиш қийин — 77 11 349, 77 11 352 ва 77 11 360; 77 11 384 ва 77 11 386; 77 11 416 ва 77 11 426). Қизиқ томони, уларнинг бирортаси учинчи блок тест саволлари бўйича жиллақурса 30 та тўғри жавобни белгиламаган. Бу ҳолат 18 кишини бирлаштирган биринчи гуруҳга учинчи блок тестларини ечиш бўйича тилшунос «паровозлар» ёрдам бергану, ажралиб қолганларга уларнинг кўмаги етишмаган, деган дастлабки хулосага ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Муаммоли ТошПТИ

    ТошПТИга ҳужжат топшираётган абитуриентлар. 2017 йил, июль.

    ТошПТИга ҳужжат топшираётган абитуриентлар. 2017 йил, июль.
    Фото: Бектош Ҳотамов

    ТошПТИдаги қабул жараёни ва тест имтиҳонлари 2017 йилги қабул мавсуми давомида биринчи марта тилга тушаётгани йўқ. Июль ойида ТошПТИ мутассаддилари абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилишни турли важлар, техник воситаларни сабаб қилиб пайсалга солаётгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.

    Мавзуга доир: Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ҳужжат топшириш учун нега камида уч кун вақт кетади?

    Мақолада, жумладан, бир абитуриент ўз ҳужжатларини институт қабул комиссиясига топшириши учун икки-уч кунлаб вақт сарфлашга мажбур бўлаётгани, оқибатда вилоятлардан узоқ йўл босиб келган абитуриентлар кўчаларда қолиб кетаётгани баён қилинган эди.

    ТошПТИ маъмурияти фуқаролар мурожаати асосида тайёрланган июль ойидаги чиқишга ҳеч қандай муносабат билдирмади. Умид қиламизки, ўқишга киришдаги шубҳали вазиятлар ҳақидаги ҳозирги ахборот институт ректорати томонидан бееътибор қолдирилмайди ва жамоатчиликка бу ҳолатлар юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот берилади.

    29.08.2017, 19:06   Изоҳ (0)   66232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    50 ёшли марафончи Тошкентдан Самарқандгача пиёда йўл босиб ўтди

    29.08.2017, 17:33

    Нукус шаҳрида Амир Темур номидаги дам олиш боғи қайта очилди (фото)

    29.08.2017, 17:20

    Бекободда намунавий никоҳ тўйлари ўтказилди

    29.08.2017, 17:07

    LG компанияси Берлиндаги IFА кўргазмасида динамик ўйинлар учун янги ўйин мониторларини намойиш этади

    29.08.2017, 16:54

    Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул эълон қилинди

    29.08.2017, 16:53

    Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити куни жамоат транспортлари соат 04:00 дан иш бошлайди

    29.08.2017, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.