АҚШнинг Техас штатига ёпирилган «Харви» тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Бу ҳақда, Fox News телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони ўн кишига етгани билдирилган эди.
Маҳаллий метеорологик хизматлари маълумотларига кўра, айни вақтда Хьюстон шаҳрига 760 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғган. 8 мингдан ортиқ шаҳарликлар табиий офатдан қочиб, бошпанага беркинган.
Қутқарувчилар табиий офат туфайли энг катта зарар кўрган туманлардан аҳолини эвакуация қилмоқда. Бир неча минг киши вақтинчалик жойлашиш пунктларига юборилди.
Изоҳ (0)