БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея томонидан «Хвансон-12» баллистик ракетаси учирилишини муҳокама этишга бағишланган шошилинч йиғилиши 29 август, сешанба куни ўтказилади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Хавфсизлик кенгаши йиғилиши АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ташаббуси билан чақирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 август куни саҳарда учирилган КХДР ракетаси Япониянинг Хоккайдо ороли осмонидан учиб ўтиб, ундан 1180 километр нарига, Тинч океанига қулади.
Жанубий Корея миллий разведка хизматига кўра, КХДР Панги-ри тажриба полигонида 9 сентябрь куни янги ядро синовига тайёргарлик кўраётгани аломатлари сезилмоқда. Шу куни Шимолий Кореяда миллат эълон қилинган кун нишонланади.
Изоҳ (0)