Афғонистон пойтахтидаги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса оқибатида яна 3 киши яраланди.
Портлаш Афғонистоннинг собиқ мудофаа вазири Аҳмадшоҳ Маъсуд мақбараси яқинидаги банк биносида рўй берди. Мазкур ҳудудда АҚШнинг мамлакатдаги элчихонаси биноси ҳам жойлашган.
Изоҳ (0)