Ҳиндистоннинг Махараштра штатида йўловчи поезди издан чиқиб кетиши оқибатида камида 20 киши жабрланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса 29 август, сешанба куни маҳаллий вақт билан 06:30 да содир бўлди.
Нагпур — Мумбай йўналишидаги поезднинг 7 та вагони Тхана шаҳридаги Асангаон бекатида издан чиқиб кетди. Мумбай ва Тхана темир йўл йўналишларида эрталабки тиғиз пайт ҳаракатланиш тўхтади.
Изоҳ (0)