Техас штатининг Миссури-Сити шаҳрида истиқомат қилувчи Арлин Келш «Харви» тўфони оқибатида сув остида қолган томорқасида унчалик катта бўлмаган иккита тимсоҳни пайқаб қолди. Уйнинг деразасидан туриб олинган видеони у ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди.
Чрон нашрининг маълумотларига кўра, аёл тимсоҳлардан бирини 26 август куни пайқаб қолган, 27 август куни эса улар иккитага айланган.
Келш ўзини уй ичида хавфдан ҳоли ҳисобламоқда, бироқ «эшикни очиш бироз қўрқинчли» эканлигини тан олмоқда.
Бундан ташқари шаҳар аҳолиси бирдан ёпирилган сув оқибатида илонлар кўпайиб кетганидан шикоят қилишмоқда.
Изоҳ (0)