Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига 2017—2018-ўқув йили учун қабул эълон қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Номзодлар ариза, олий маълумот тўғрисидаги диплом ва илова асли, тиббий маълумотнома, меҳнат дафтарчаси нусхаси ва ташкилот йўлланмаси (ишлаётганлар учун), фотосурат, шахсий варақа ёки ҳарбий гувоҳноматақдим этади.
Ҳужжатлар жорий йил 1 сентябридан 10 сентябрига қадар қабул қилинади.
Изоҳ (0)