Россия мудофаа вазирлиги Сурияда 11 август куни ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.
«Айрим ОАВлар томонидан тарқатилган Сурияда 11 август куни Россия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Россиялик ҳарбийлар орасида бу вақтда ҳеч қандай йўқотиш бўлмаган», — дейилади вазирлик баёнотида.
OrenDay.ru сайти Оренбургдан бўлган ҳарбий хизматчи Александр Ягофаровнинг жасади 28 август куни ватанига келтирилгани ва эртасига дафн этилгани ҳақида хабар берди. Ҳарбий хизматчи бўлган машина фугасда портлаб кетгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)