Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20—21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафарида, Шуманай туманини ҳам бориб кўрган эди. Президент билан учрашувда шуманайлик ёш тадбиркор Азамат Аблезов истироҳат боғи қуриш нияти борлигини билдирган эди. Шундан сўнг ёш тадбиркорга 10 йилга мўлжалланган 3,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилган, деб хабар берди «KRuz.uz».
Гулзия Жумағулованинг «KRuz.uz»га хабар беришича, ушбу кредит асосида туманда янги истироҳат боғи қурилди ва унга 933 минг АҚШ доллари миқдорида 23 та турли болалар ўйинлари аттракционлари сотиб олиниб, жойлаштирилди.
Истироҳат боғининг 6 ой давомида қуриб битказилишида «Технергия-материал комплекси» МЧЖ қурувчиларининг хизматлари беқиёс бўлди.
Изоҳ (0)