Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Қирғизистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 28 август куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев маълум қилди, деб ёзади UzDaily.
«Ёдингизда бўлса, яқинда мамлакатимизга Ўзбекистон бош вазири учиб келган эди. Бу Ўзбекистон бош вазирининг мамлакатимизга 26 йил ичидаги биринчи ташрифи бўлди», — деди Атамбаев.
Қирғизистон президенти чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ишлари олиб борилаётганини таъкидлади. «Ўзбекистон ва Қирғизистон билан давлат чегаралари участкаларининг 84 фоизи билан боғлиқ масалалар ҳал бўлган», — дея қўшиб қўйди у.
Изоҳ (0)