Красноярскда «Жемчужина» қариялар уйидаги ёнғин оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг ўлкадаги бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди, 34 киши аланга қоплаган уйдан эвакуация қилинди», — аниқлик киритди бошқарма вакиллари.
Тахминларга кўра, ёнғин хусусий пансионатга туташ иморатлардан бирида чиққан ва пансионат айвони ҳамда бинонинг иккинчи қаватига ўтган.
Минтақа фавқулодда хизматларидаги манбалар қурбонлар сони 4 кишига етганини билдирди.
Изоҳ (0)