Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳарбийлардан КХДР билан қуролли можаро юз берган тақдирда ҳужумга ўтиш режасини ишлаб чиқишни талаб қилди. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.
«Ҳарбий тизимларимиз ислоҳ этилишини қатъий сўрайман. Улар замонавий уруш талабларига жавоб бериши керак», — таъкидлади Мун Чжэ Ин мамлакатнинг юқори мартабали ҳарбий мансабдорлари билан ўтказилган йиғилишда.
Жанубий Корея президентига кўра, мамлакат қуролли кучлари КХДР фитна қўзғаган, «ҳаддидан ошган» ёки Сеулга тажовуз қилган тақдирда тезда ҳужумга ўтишга қодир бўлиши лозим.
Изоҳ (0)