• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Яна бир марта солиқ тизими ва уни ислоҳ қилиш ҳақида

    Ўзбекистон солиқ тизими бошқа иқтисодий ислоҳотлар билан боғлиқ бўлган тубдан тизимли ислоҳ қилиниши зарур, деб ёзади Юлий Юсупов.

    Иқтисодчи Юлий Юсупов «Газета.uz» нашрига берган интервьюсида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бандликни ошириш имконини берувчи солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш фойдасига аргументлар келтиради.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Август ойи бошида «Газета.uz»да чоп этилган солиққа тортиш тизими муаммолари ҳақидаги интервью катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Мени турли учрашувларга, жумладан, солиққа тортиш масалалари бўйича қарорлар тайёрлаётган давлат хизматчилари иштирокидаги учрашувларга таклиф қила бошлашди.

    Турли бошқармаларнинг солиқ ислоҳотлари лойиҳалари билан танишиб чиқдим. Икки хил ёндашув таклиф қилинмоқда:

    - кичик корхоналарнинг бир қисмини бирмунча енгиллаштирилган умумўрнатилган солиққа тортиш тизими билан ўрта разрядга ўтказиш;

    - деярли бутун бизнесни ҚҚСдан воз кечиб, бироқ кичик, ўрта ва йирик корхоналар ўртасидаги солиқ юки ўртасидаги фарқни сақлаб қолган ҳолда ягона солиқ тўловига ўтказиш.

    Афсуски, ушбу лойиҳалар Ўзбекистон солиқ тизимининг мамлакат иқтисодиётини рақобатбардош бўлишига йўл қўймайдиган учта асосий муаммосини ҳал қилмайди (ёки етарли даражада ечмайди).

    1. Халқаро амалиёт ва соғлом фикрга хилоф равишда солиқ тизимимизда фойдадан тушган солиқ устунлик қилади. Бундан ташқари, ҚҚСни тўловчилар иқтисодиётимизда саноқли қолганлигини ва ушбу солиқни тўлаш давомида занжирнинг узилиши юзага келишини ҳисобга олганда, ҳатто ҚҚС ҳам кўпинча фойда солиғига, яъни ўзига қарама-қарши бўлган солиқ турига айланиб кетади.

    Фойда солиқларининг нимаси ёмон? Улар меҳнатнинг жамоатчилик тақсимотини ўлдиради, корхоналаримизга рақобатбардошликни ошириш усули сифатида тор ихтисосликдан фойдаланиш имконини бермайди: қўшимча қийматни яратиш занжири қанчалик узун бўлса, шунчалик кўп солиқ тўлашга тўғри келади. Шунга мос тарзда, солиқ тизимимиз доирасида яратилган юқори қўшимча қийматли якуний маҳсулот шубҳасиз рақобатбардош бўлмайди. Албатта, агар занжир иштирокчилари кўрсатилган солиқларни тўлашдан озод этилган бўлмаса ёки монополистлар каби солиқ юкини истеъмолчига юклаб қўймаса.

    2. Умумўрнатилган тизимда солиқ юки жуда юқори, бу кичик ва йирик корхоналар солиқ юки даражаси ўртасида катта фарқни юзага келтиради (3—8 марта). Бу аслида бизнесни йириклаштиришга тақиқ ҳисобланиб, корхоналаримизга рақобатбардошликни оширишнинг «кўламда тежаш» каби кучли қуролидан фойдаланиш имконини бермайди.

    Ихтисослашув ва миқёсдан тежаш — барча замонавий рақобатбардош компаниялар томонидан қўлланилмоқда. Бу воситалар маҳсулдорликни, маҳсулот сифатини ошириш имконини беради. Ишлаб чиқаришнинг узун занжирларида иштирок этиб, ихтисослашувга йўл қўймасдан, бизнес кўламини кенгайтирмасдан солиқ тизими ишлаб чиқарувчиларни унумсизликка маҳкум қилмоқда.

    3. Меҳнат учун нисбатан юқори солиқ тадбиркорларни кўпроқ ходимлар ёллаш, уларга баландроқ маошлар тўлашга рағбатлантирмайди. Оқибатда яширин иқтисодиёт ривожланишини рағбатлантириб, бандликнинг ўсишини қисқартириб, ишлаб чиқарувчиларни рақобат курашидаги муҳим афзаллик — арзон ишчи кучидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилмоқдамиз. Солиқларимиз туфайли у «арзон» бўлмай қоляпти.

    Таклифим:

    - солиққа тортишнинг умумўрнатилган режимидаги корхоналар учун фойда солиғини бекор қиладиган;

    - умумўрнатилган режимни соддалаштириб, ушбу режим доирасида солиқ юкини сезиларли даражада камайтирадиган (бу унинг кўплаб кичик корхоналар эътиборини ўзига тортиши, уларга ишлаб чиқариш кўламини эркин кенгайтириш ҳамда иш билан банд бўлганларнинг бир қисмини ҳисоботдан яширишнинг ўрнига бандликни ошириш имконини берган бўларди);

    - меҳнат учун тўланадиган солиқларни, жумладан, даромад солиғини тўлашда ясси шкала жорий этиш ҳисобидан қисқартирадиган солиқ ислоҳотини тайёрлаш билан шуғулланиш.

    Бундай солиқ ислоҳотини ўтказиш учун солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари билан бирга ислоҳот ўтказишнинг кетма-кетлигини таклиф қилувчи экспертлар гуруҳини халқаро маслаҳатчиларни жалб этиш орқали шакллантириш зарур.

    Мавжуд солиқ тизимига нисбатан даъволаримга жавобан баъзи аргументлар ва уни ислоҳ қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқсак.

    1-аргумент

    Бюджетнинг харажатлар қисми билан қандай йўл тутиш лозим? Ҳозир солиқ юкларини қисқартирсак, бюджетга тушумлар ҳам камайиб кетади-ку. Ижтимоий дастурларимиз, пенсиялар, нафақалар, таълим ва соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа чиқимларни нима қилиш керак?

    Бу жуда муҳим масала ва у батафсил таҳлил қилиб чиқилиши лозим. Биринчидан, бизнесга солиқ юкларини реал қисқартириш, солиқ тизимини соддалаштириш шубҳасиз норасмий бизнесни легаллаштириш ва умуман тадбиркорликни тезкор тараққий этишига олиб келади. Натижада солиққа тортиш базаси ўсади, тегишли тарзда бюджетни тўлдириш имкониятлари ҳам кенгаяди.

    Солиқ ислоҳотлари тўғри ва бошқа иқтисодий ислоҳотлар билан уйғунликда ўтказилганда, бюджет тушумлари, одатда ошади ва бу сезиларли даражада бўлади.

    Иккинчидан, ҳатто биринчи бир-икки йилда бюджет тушумлари бир мунча қисқарса ҳам, бу фожиа эмас. Бюджетнинг чиқимлар қисмини ниманинг ҳисобидан қисқартириш мумкинлигини кўриб чиқиш лозим. У фақат ижтимоий харажатлардан иборат эмас. Эҳтимол, воз кечиш ёки ҳеч бўлмаганда бир-икки йил амалга оширмаслик мумкин бўлган харажатлар мавжуддир. Бундан ташқари, етишмайдиган киримларни ички заём ҳисобидан қоплаш мумкин. Ҳеч бўлмаганда, «Солиқ ислоҳоти даврида бюджетни қўллаб-қувватловчи» махсус заём чиқариш мумкин.

    Учинчидан, шунчалик юқори солиқ юки билан нега бюджет маблағлари тақчиллигини бошдан кечираётганимиз ва уни қисқартира олмаслигимизни тушуниш лозим. Асосий сабаб — солиқ имтиёзларининг жуда кўплиги. Охирги вақтларда уларни тақдим этиш янада ошгандек. Солиқ имтиёзларини тақдим эта туриб, ўз-ўзимизни оғир аҳволга солиб қўямиз. Солиқ тизими шундайки, солиқларни умумўрнатилган режимда тўлаш имконсиз: солиқ имтиёзларини берсак — бюджет тушумлари янада қисқаради — солиқ юкларини камайтира олмаймиз — яна кўпроқ солиқ имтиёзлари берамиз... Ва бу чексиз давом этиши мумкин. Бу вазиятдан қандай чиқиб кетиш мумкин? Фақат умумўрнатилган режимни тубдан ислоҳ қилиш ва солиқ имтиёзларидан воз кечиш орқали. Бошқа йўл йўқ.

    Айтганча, имтиёзларнинг яна бир зарарли оқибати бор: рақобат муҳитини издан чиқариш. Имтиёзларни қўлга киритганлар уни олмаганлар олдида сезиларли устунликка эришади. Оқибатда рақобат жиҳатдан устунликка эга бўлган ва чекланган ресурслардан яхшироқ фойдаланган корхона ва соҳалар эмас, вақтида «ҳаракат қилган»лар ривожланади. Олдини олиб бўлмайдиган оқибат — иқтисодиёт рақобатбардошлигининг паст умумий даражаси.

    2-аргумент

    Сиз умумўрнатилган тизимни халқаро меъёрларга келтиришни таклиф қилаяпсиз. Бизда у уларга мос. Барча мамлакатларда солиқлар даромаддан, мол-мулкдан, ҚҚС ва бошқалардан тўланади. Ставкалар ҳам тахминан шунақа.

    Қуйида Жаҳон банки экспертлари томонидан бажарилган ҳисоб-китоб келтирилган. Унда шартли корхона учун солиқ юклари ҳисоб-китоби — корхона у ёки бу мамлакатда солиққа тортишнинг умумўрнатилган режими доирасида шартли даромаддан қанча солиқлар тўлаши фоизларда келтирилган. Унда Ўзбекистон солиқ юки собиқ СССРнинг бошқа мамлакатларидаги юкдан анча юқори эканлигини кўришимиз мумкин.

    Грузия — 16,5

    Қозоғистон — 28,6

    Молдова — 31,2

    Латвия — 36,6

    Арманистон — 40

    Литва — 43,7

    Россия — 54,1

    Украина — 55,4

    Беларусь — 60,7

    Эстония — 67,3

    Қирғизистон — 68,9

    Тожикистон — 84,5

    Ўзбекистон — 98,5

    2012 йилдан сўнг Жаҳон банки Ўзбекистон учун солиқ юкини соддалаштирилган режим бўйича ҳисоблай бошлади, бизни умумўрнатилган режим қизиқтирганлиги учун 2012 йилги маълумотлардан фойдаланилмоқда.

    Эҳтимол, солиқлар ва уларнинг ставкалари расмий номлари халқаро меъёрларга мосдир, бироқ негадир айнан бир хил солиқлар бўйича солиқ юки бизда анча баландроқ. Балки, улар шунчаки бир хил номланар, тўлаш тамойиллари, солиққа тортилувчи база, солиқ тўловчиларнинг чегирмалар учун имкониятлари — ҳар хилдир? Акс ҳолда солиқ юкидаги бундай фарқни қандай тушунтириш мумкин? Маҳаллий солиқларни тўлаш тамойилларидаги халқаро амалиётга номувофиқликларни ўрганиш учун мутахассислар жиддий иш олиб бориши керак.

    3-аргумент

    Сиз далил келтираётган Ғарб тажрибаси Ўзбекистонга мос келмайди: Грузия — жуда кичкина давлат, Хитой — жуда катта, Болтиқ мамлакатларига Европа Иттифоқи ёрдам беради, Қозоғистонда нефть кўп ва ҳ.к.

    Унда қай бир давлатни Ўзбекистон билан қиёслаш мумкин? Бу саволга жавоб топа олмадим. Бундай мамлакат йўқ. Яъни биз шунчалик ўзига хос мамлакатмизки, бизни ҳеч ким билан таққослаб бўлмайди. Бундай ёндашувга қўшилиб бўлмайди. Қолаверса, бир-бирига ўхшамаган ва турли-туман мамлакатларнинг солиққа тортиш тамойиллари кўпинча бир хил.

    4-аргумент

    Тадбиркорлар фойдадан олинадиган солиқдан шикоят қилмайди, демак улар тадбиркорларга халақит бермайди.

    Шикоят қилмаслигининг сабаби бизнинг солиқ тизимимиз асосан паст қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ёки кўпроқ импорт ускуналардан йиғиш билан шуғулланувчи тадбиркорларга кун кўриш имконини беради — уларга узун занжир керак эмас. Улар саволга тутилмоқда: сизга фойдадан олинадиган солиқ халақит бермаяптими? Уларга албатта халақит бермайди. Халақит бериши мумкин бўлган тадбиркорлар эса шунчаки йўқ ёки улар жуда оз. Улар бизнинг солиқ тизимимиз билан юзага кела олмайди. Шунинг учун уларни саволга тутиб ҳам бўлмайди.

    5-аргумент

    ҚҚС ҳисоб-китоби жуда мураккаб, корхоналар уларни тўлашда чалкашиб кетади.

    Биринчидан, қийинчиликлар бўрттириб кўрсатилган. Кўпчилик мамлакатларда тадбиркорлар, жумладан, фаолиятини энди бошлаганлар ҳам ҚҚСни тўлайди ва негадир чалкашиб кетмайди. Чамаси, тўлов тизими яхшироқ ишлаб чиқилган, солиқ органлари ҳисоб-китобларга яхшироқ ёрдам кўрсатади. Нега бошқа мамлакатларда тадбиркорлар ҚҚСни тўлай олади, бизда эса бу шунчалик мураккаб эканлигини ўрганиш ва тушуниш керак.

    Иккинчидан, ҚҚС уни барча ёки деярли барча корхоналар тўлаганда ва тўлов жараёнида узилишлар юзага келмаганда маънога эга. Акс ҳолда ҚҚС фойдадан олинадиган солиққа айланади. Бизда эса ҚҚСни айримларгина тўлайди. Шунинг учун уни ё умумий қилиш ёки ундан бутунлай воз кечиш лозим.

    Учинчидан, ундан воз кечиладиган бўлса, бу фойдадан олинадиган солиқ фойдасига эмас (юқорида келтирилган сабабларга кўра), балки чакана савдодан олинадиган солиқ фойдасига (АҚШ ва Японияда бўлгани каби) амалга оширилиши керак. Яхшиямки, касса аппаратлари деярли ҳамма жойда бор. Ана ўшанда солиқчиларнинг асосий вазифаси дўконлар чек ураётганлигини назорат қилишдан иборат бўлади.

    6-аргумент

    Меҳнат учун тўланадиган солиқларни камайтирсак ҳам, ойлик ҳажми ошмайди, тадбиркорлар пулларни бошқа каналлардан, жумладан, дивидендлар орқали олиб чиқишга кўникиб қолган. Уларни бошқача йўл тутишга ўргатиш қийин.

    Шунинг учун алоҳида солиқларни пасайтириш эмас, комплекс ислоҳот зарур. Тизимли сабабларни аниқлаш бўйича иш олиб бориш зарур. Нега кўпчилик тадбиркорлар ўз ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни меҳнатга ҳақ тўлашнинг расмий жамғармаси орқали амалга оширмайди? Бу таҳлилдан келиб чиқиб, солиққа тортишнинг бошқа муаммоларини ҳам ҳисобга олиб, солиқ тизимининг алоҳида қисмларини эмас, бутун тизимни ўзгартириш лозим.

    Мавжуд солиқ тизими қандай шаклланган? Уни кимдир махсус ўйлаб чиққанми? Йўқ, ундай бўлмаган. Эски совет тизими бўлган. Унга бироз ўзгартиришлар киритилган, баъзи янги «чет эл» солиқлари киритилган (ҚҚС каби). Кейин эса стратегик вазифаларга эътибор қаратилмасдан, жорий вазифаларни ҳал қилиш учун у «ямаб борилган». Бюджетда «кемтик жой» борми — келинг янги солиқни жорий этамиз. Бизнес солиқ юкидан шикоят қилаяпти — солиққа тортишнинг янги режимини ўйлаб чиқамиз, имтиёзлар берамиз, қайсидир тоифалар ёки ҳатто алоҳида корхоналар учун солиққа тортиш ставкаларини камайтирамиз. Шу ва шунга ўхшаш.

    Ҳеч қандай комплекс ёндашув бўлмаган. Солиқ тизимига бир бутун организм сифатида қараш, у яхлитлигича (алоҳида солиқлар эмас) иқтисодиётни ривожлантиришга қандай таъсир қилиши мумкинлигини кўриб чиқишга ҳеч қандай уриниш ҳам амалга оширилмаган. Оқибатда солиқ тизимимиз шунчалик мураккаблаштирилганлиги, чалкашиб кетган, бир-бирини такрорловчи солиқлар, мураккаблаштирилган жараёнлар билан тўлдириб юборилганки, уни қандай қилиб аста-секин ислоҳ қилиш мумкинлигини тасаввур қила олмайман. Бундан ташқари, бу ислоҳот бошқа иқтисодий ислоҳотлар: маъмурий, валюта, банк, пенсия, ташқи савдо ва бошқа ислоҳотлар билан боғлиқ бўлиши лозим.

    Асосий муаммо шундаки, тизимли ислоҳотлар ўтказиш учун кимдир жавобгарликни зиммасига олиши зарур.

    Дастлаб ҳеч бўлмаганда солиқ тизимимизнинг барча фарқли жиҳатлари ва муаммоларини атрофлича ўрганиб чиқиш, ушбу муаммоларнинг сабабларини аниқлаш ва ислоҳ қилиш йўли ва кетма-кетлигини белгилаб олиш зарур. Бу билан мавжуд солиқ тизими билан «туғишгандек бўлиб кетган» мансабдорлар эмас мустақил экспертлар, жумладан, халқаро экспертлар шуғулланиши лозим. Унга «четдан», бошқа солиқ тизимлари қандай амал қилаётганлигини яхши биладиган кишиларнинг кўзи билан қараш муҳим.

    Тизимли ислоҳотни шу йил ўтказмасак ҳам майли (вақт ҳам йўқ, келгуси йил бюджетини саҳифалаш ва тасдиқлаш лозим). Келинг, ҳеч бўлмаганда, кейинги йил ислоҳотини тайёрлаш учун дастлабки ишларни бошлаймиз. Шу йил ҳам биринчи қадамларни ташласак ёмон бўлмасди. Масалан, умумўрнатилган режим доирасидаги корхоналар учун фойдадан олинадиган солиқни  (3,5 фоиз) олиб ташлаш, даромад ва инфратузилма солиқларини бирлаштириш, даромад солиғи бўйича солиққа тортиш учун ясси шкала жорий этиш ва бошқалар. Шуларнинг ўзи ҳам солиқ тизимимиздаги камчиликларнинг бир қисмини бартараф этиш имконини берган бўлар эди.

    Муаллиф фикри таҳририят фикри билан мос келмаслиги мумкин.

    27.08.2017, 11:35   Изоҳ (0)   15411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

    27.08.2017, 10:29

    Миробод туман ИИБнинг эски биноси яқинида кучли ёнғин кузатилди

    27.08.2017, 09:32

    Тошкентдаги «Ўртасарой» қабристонида ёнғин юз берди

    27.08.2017, 08:26

    «Пулларни биз ўз хоҳишимиз билан топширганмиз»: «Аҳмадбой иши» бўйича навбатдаги суд мажлисидан репортаж

    27.08.2017, 08:07

    Борий Алихонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон сув ҳафталигида қатнашади

    26.08.2017, 23:07

    Абдулазиз Комилов МДҲ Ижроия қўмитаси раисини қабул қилди

    26.08.2017, 22:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48

    Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қуради

    Дунё | 15 июн, 11:38

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурoдов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.