Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 26 август куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси Раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Сергей Лебедев Самарқанд шаҳрида бўладиган халқаро тадбирлар — «Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни» номли конференцияда ҳамда «Шарқ тароналари» мусиқа фестевалида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Суҳбат чоғида МДҲ кун тартибининг долзарб масалалари, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг Давлат раҳбарлари кенгаши (Сочи шаҳри), Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (Тошкент шаҳри) ва Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди.
«Учрашувда Ўзбекистон ва МДҲ ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)