Тошкент шаҳрида Миробод туман Ички ишлар бошқармасининг собиқ биноси ёнида кучли ёнғин юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» (Drivers.uz) гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
Изоҳлардан маълум бўлишича, ёнғинга портлашлар ҳам «ҳамроҳлик қилган». Сўнг йўлни ёпиб қўйишган.
Фойдаланувчилардан бири ёзишича, ўша жой яқинида машиналарга газ ускуналари ўрнатилади. «Бутун туманни эвакуация қилишлари керак эди-ку?!» — деб ёзади у.
Ёнғин, унинг сабаби ва оқибатлари ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Изоҳ (0)