Стокгольм Халқаро сув институти томонидан 27 август — 1 сентябрь куни Швеция пойтахтида Жаҳон сув ҳафталиги ўтказилади. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, ҳафталикда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алиханов бошчилигидаги делегация иштирок этади.
Ўзбекистон делегацияси 27 августдан 2 сентябрга қадар Стокгольмда бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2016 йилги ҳафталикда жаҳоннинг 130 мамлакатидан 3,2 мингдан зиёд мутахассислар ва 330 га яқин соҳа ташкилотлари қатнашган эди.
Изоҳ (0)